Хоналар

Люкс
Люкс турдаги хоналаримиз кенг ва шинам қилиб қурилган бўлиб, у ётоқхона ва кенг меҳмонхона залидан иборат. Бу турдаги хоналаримиз 2 хонали ҳисобланади. Кондиционер, IPTV (рақамли телевидения), замонавий санузел/ванна/душ, совутгич билан жиҳозланган. Ушбу хоналаримизда балкон ҳам мавжуд бўлиб, очиқ ҳаводан баҳра олишингиз мумкин. Хоналаримиз нархлари бир киши учун ҳисобланади (3 маҳал овқатланиш ва стандарт даволаш хизматлари билан).

Ярим люкс
Ярим люкс турдаги хоналаримиз шинам қилиб қурилган бўлиб, у ётоқхона ва балкондан иборат. Бу турдаги хоналаримиз 1 хонали ҳисобланади. Кондиционер, IPTV (рақамли телевидения), замонавий санузел/ванна/душ, совутгич билан жиҳозланган. Хоналаримиз нархлари бир киши учун ҳисобланади (3 маҳал овқатланиш ва стандарт даволаш хизматлари билан).

Масканимизда бепул Wi-Fi ҳам тарқатилиб, интернет билан ҳам боғланиш имконияти мавжуддир.

Бундан ташқари, масканимизда 3 ва 5 кишига мўлжалланган коттеджларимиз мавжуд бўлиб, барча коттеджларимиз замонавий усулда қурилган. Коттеджларимиз юмшоқ мебеллар, кондиционер, IPTV (рақамли телевидения), совутгичлар билан жиҳозланиб, алоҳида санузеллар мавжуд.

Шунингдек, масканимизда “иссиқ пол” иситиш тизимлари ўрнатилган бўлиб, қишда ҳам мароқли дам олишингиз учун шарт-шароитлар яратилган.