“Azim Zomin Shifo” МЧЖ Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган иқлимий курорт, дам олиш маскани бўлиб, Туркистон тоғ тизмасининг шимолий этакларида, ўрмон ҳудудида жойлашган. Бу маскан туман марказидан 4 км узоқликда бўлиб, ўзининг салқин ва ўзгача бетакрор табиати билан дам олувчиларни ўзига чорлаб келмоқда.

 

Замонавий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассамлаштирган дам олиш ва соғломлаштириш маскани, мусаффо ҳаво, қуёш нурларининг мўллиги, ультрабинафша радиациясининг юқорилиги иқлимий профилактикалар ўтказишга қулай шароитлар яратади.

Соғломлаштириш ва дам олиш масканимизда барча қулайликлар мавжуд бўлиб, икки ўринли хоналар, оилавий дам олиш учун коттеджлар дам олувчиларимиз учун махсус тайёрланган. Бундан ташқари, даволаш диагностика бўлими замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, малакали мутахассисларимиз томонидан тиббий хизматлар кўрсатилади.

Масканимизда ультратовуш текширувлари, ЭКГ, ЭХО допплерография, кенг тармоқли биокимёвий ИФА текширувлари, даволаш ташхислаш хизматлари йўлга қўйилган. Юқори малакали кардиолог, невропатолог, уролог, гинеколог ва стоматолог шифокорлари томонидан амбулатор ва стационар шароитда даволаш ишлари олиб борилади. Мутахассисларимиз, ўз ишларини профессионаллиги билан, дам олувчиларимиз кўнглида илиқ жой эгаллаганлар.

Яна шуни айтишимиз мумкинки, юқори ва паст частотали токлар билан даволаш, умуртқа поғонасини компьютерли тортиш, сув муолажалари, Кедр бочкаси, балчиқ ва парафин-озокерит билан даволаш, терренкур даволаш, жисмоний тарбия, бассейн, гиёҳли фитодамламалар ва парҳез овқатланишлар йўлга қўйилган.

        “Эл соғлиги – юрт бойлиги” дегандай, биз сиз азиз дам олувчилар учун доимо хизматдамиз. Сиз ҳам келинг, ўз саломатлигингизни биз билан яхшиланг!

Мурожаат учун телефонлар: +998943417547 +998943427547 
Instagram: @azimzominshifo_official