Соғломлаштириш масканимиз сизнинг мароқли дам олишингизда, таомларимизнинг катта аҳамияти борлигини инобатга олган ҳолда, шифокорларимиз томонидан тавсия этилган энергик қуввати юқори, калорияга бой ва ширин таъмли таомлар тайёрлайди. Шунингдек, дастурхонимиз кўркига кўрк қўшиш мақсадида турли хил салатлар ва ҳўл мевалар ҳам тортиқ қилинади.

Масканимизда 3 маҳал таомлар тайёрланиб, йил фаслларига мос тарзда дастурхонимиз ушбу таомлар билан безалади. Биринчи ва иккинчи таомларимиз сизнинг кўнглингизга манзур келади.

Ошхонамизда дам олувчиларимизга турли хил шарбатлар берилади. Бу шарбатларнинг шифобахш эканлиги – кун бўйи кайфиятингизни юқори даражада бўлиб юришини кафолатлайди.

Шунингдек, масканимизда қандли диабет ва гепатит билан оғриган дам олувчиларимизга алоҳида тавсиядаги енгил таомлар тайёрланади.

Овқатланиш тартиби уч маҳал бўлиб, эрталабки нонушта соат 8:00 да, тушлик 13:00 да ҳамда кечки овқат 18:00 да берилади.

Овқатлардан ташқари, ҳўл мевалар, салатлар ва уй шароитида тайёрланган ноз-неъматлар тортиқ қилинади.

Парҳездаги дам олувчиларимиз учун ҳам ошхонамизда алоҳида таомлар тайёрланади. Масканимиз жамоаси сизга ёқимли ишатаҳа тилаган ҳолда, сизнинг доим хизматингизда бўлади.