Масканимизда дам олувчиларимизнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун бир қанча шарт-шароитлар яратилган. Масканимиз ҳовлисида сўлим боғ мавжуд бўлиб, йўлакларда ўрнатилган ўриндиқларда сиз табиатдан баҳра оласиз, оқиб турган сув эса сизнинг асаб фаолиятингизни тинчлантириш учун хизмат қилади.

Шунингдек, ётоқ биноларимиз кенг, юмшоқ мебеллар ва рақамли ТВ (IPTV) билан жиҳозланган. Масканимизга кираверишда аквариум жойлашган бўлиб, унинг олдида ҳар хил турдаги гўзал ва бетакрор балиқларнинг сузиб юришини томоша қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, дам олиш вақтингизда фитобаримиз доим сизнинг хизматингизда бўлади.

      Масканимизда ёзги бассейн бунёд этилган бўлиб, ёз мавсумида ҳордиқ чиқаришингиз учун хизматингизда бўлади. Шунингдек, биллиард қизиқувчилари учун эса очиқ ҳавода жойлашган биллиард ва теннис столларимиз ҳамда енгил югуриш учун югуриш йўлакларимиз сизга манзур бўлади, деб ўйлаймиз.

Масканимизда бепул Wi-Fi ҳам тарқатилиб, интернет билан ҳам боғланиш имконияти мавжуддир. Табиатимизнинг ажойиб ҳавоси сизга манзур келади, деган умиддамиз. Келинг, биз билан мароқли ҳордиқ олинг!