Халкимиз орасида “Тузли гор” даволаш усули номи билан танилган бу даволаш усули нафас йуллари касалликларини даволаш ва олдини олишда жуда яхши натижа беради. Ринит, ринофарингит, трахеит, бронхит, сурункали бронхит, бронхиал астма, сурункали обструктив бронхит ва бошка бир канча нафас йуллари касалликлари шулар жумласидандир.   Бу даволаш усули ёрдамида нафас йуллрига тугридан-тугри таъсир килиниб балгам кучирувчи, иммунитетни оширувчи, бактериостатик ва бактериоцит (бактерияларни улдирувчи), аллергик сезувчанликни сусайтирувчи ва бошка бир канча ижобий таъсирларга эришамиз. Натижада юкорида келтирилган касалликларни даволаш ва олдини олишда юкори натижаларга эришилади.